Линклар

Шошилинч хабар
08 июл 2025, Тошкент вақти: 22:55

Россия: Собиқ вазир Путин ишдан олганидан бир неча соат ўтиб ўлик ҳолда топилди


 Роман Старовойт
Роман Старовойт

Собиқ транспорт вазири Роман Старовойт ўзи ўқ узилиши оқибатида машинасида вафот этгани Россия терговчилари томонидан тасдиқланди. Бу хабар Россия президенти Владимир Путин уни кутилмаганда лавозимдан олиб ташлаганидан бир неча соат ўтгач маълум бўлди.

Россия Тергов қўмитаси матбуот котиби Светлана Петренко 7 июль куни Москва вилоятига қарашли Одинцовода Старовойтнинг Тесла машинасида жасади топилганини билдирди.

«Роман Старовойтнинг ўлими ҳолати ўрганилмоқда. Асосий тахмин - ўз жонига қасд қилиш,» деди Петренко.

53 ёшли Старовойт Путин томонидан шу куни ҳеч қандай изоҳсиз лавозимдан олинган эди. У бу лавозимда жуда кам, деярли бир йил хизмат ишлаган.

Старовойт ишдан олинганидан кейин Путин Транспорт вазири лавозимига унинг ўринбосари, собиқ Новгород вилояти губернатори Андрей Никитинни муваққат вазир этиб тайинлади.

2024 йил май ойида Транспорт вазири этиб тайинланишидан олдин Старовойт Россиянинг жануб-ғарбий Курск вилояти губернатори бўлган. Ушбу ҳудуд Украина билан чегарадош.

Украинага босқин: 898-кун | Путин полицияга мигрантларни судсиз “бадарға” қилиш ҳуқуқини берди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:06 0:00

Ўтган йил август ойида мазкур вилоят Украина кучлари томонидан босиб олинган, бу Кремл учун йирик муаммо бўлди. Россия кучлари шу баҳор охирида украин аскарларини ҳудуддан сиқиб чиқарди.

Украина томонидан уюштирилган рейдлар ортидан Россия чегара ҳимоясини тайёрлашга жиддий эътибор қаратди.

Терговчилар чегара ҳимояси учун ажратилган пуллари талон-торож қилинганини аниқлашган. «Коммерсант» нашрига кўра, Старовойт катта миқдордаги фирибгарлик бўйича терговга жалб қилинган бўлиши мумкин.

Старовойтнинг икки ўринбосари қўлга олинган, улардан бири Алексей Смирнов Старовойтга қарши кўрсатма беришга тайёр экани хабар қилинган.

Старовойтнинг ўлими вақти ва жойи ҳақида турли хабарлар мавжуд.

Хабарларга кўра, терговчилар шунингдек, унинг губернаторлик даврида Курскда тиббий таъминот билан боғлиқ номувофиқликлар ва транспорт ислоҳотларининг самарасиз бўлгани ҳақидаги маълумотларни ҳам ўрганмоқда.

Бу айбловлар бўйича ҳозиргача расмий тасдиқ йўқ.

Айни пайтда Россия аэропортлари бир неча ойдан буён кечикишлар билан тўлиб-тошган, бунинг асосий сабаби Украина томонидан мамлакат бўйлаб дронлар ҳужумларидир.

Транспорт вазирлиги 6 июль куни мамлакат бўйлаб стахминан 400 та учиш бекор қилинганини билдирди.

Мудофаа вазирлиги 7 июль кечаси Украинанинг 91 та дрони кучга туширилганини даъво қилди.

XS
SM
MD
LG