тел: +420 2 2112 3386 моб +420 724 971 539 twitter: @siddiq_twit skype: ozodovoz+ ozodskype Whatsapp: +420 724 971 539
Европа Иттифоқи мустақил журналист Солижон Абдураҳмонов ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Аъзам Турғуновнинг 10 йилга озодликдан маҳрум этилгани борасида хавотир изҳор этиб, уларнинг яқин фурсатда озод этилишига умид билдирди.
“Тўртинчи ҳокимият” дастурининг бугунги мавзулари: - ЮНЕСКО сўз эркинлигига бағишланган халқаро анжуманни ўтказмоқчи. Бироқ бу ташкилот Ўзбекистондаги вазиятни қоралашга нима учун ожизлик қилмоқда? - Қозоғистонда журналистларга қарши янги тактика. Журналистлар яқинлари нишонга олинмоқда. - Афғонистон президенти ҳам сўз эркинлигига тоқат қилолмай қолди-ми? Афғонистонлик журналист ўзининг қамоққа олинишини Карзайдан кўрмоқда.
АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ҳукуматини қамоқда қолаётган барча инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларини дарҳол озод қилиш¸ ҳамда мустақил журналистлар учун таъқиб ва жазодан қўрқмасдан ишлаш имкониятини беришга чақирди. Бу эса кейинги давр ичида Вашингтон томонидан Ўзбекистонга йўлланган мурожаатларнинг нисбатан кескинроғидир.
“Тўртинчи ҳокимият” дастурининг бугунги мавзуси: - Рамазон ойида Ўзбекистон телевидение ва радиосида диний мавзудаги лавҳалар кўпайди. Бугунги дастуримизда бу лавҳаларнинг қандай манипуляция қилингани ҳақида гаплашамиз
Бугунги мавзуларимиз: - Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши санкцияларни юмшатиш қарори 10 йилга қамалган журналистнинг тақдирини таҳдид остига қўйди. Ўзбекистон ҳукуматининг бурни нимадан кўтарилиб қолди? - Кобулда яна бир хорижий журналист ўғирлаб кетилди. Мамлакат журналистлари ўзларининг хавфсизлиги борасида хавотирда.
Бирлашган Араб Амирликларининг Вазирлар Маҳкамаси ишлари бўйича вазири¸ “Дубай холдинг” компанияси раиси Муҳаммад Абдулла Ал-Қарқовийнинг Тошкент сафари давомида ўзаро қўшма сармоя компанияси тузиш ҳақида келишиб олинди.Ўзаро битимга кўра¸ БАА Ўзбекистонга бир миллиард доллар сармоя ëтқизадиган бўлди.
http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/CA8F7553-4FCB-43AC-B3AF-76ED68DD1D8C_w203.jpg --> http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/CA8F7553-4FCB-43AC-B3AF-76ED68DD1D8C_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон ҳукумати Тошкентда ўтказилган икки кунлик халқаро пахта кўргазмаси давомида қарийб бир миллион тонна пахта толасини сотиш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди. Бу эса мамлакатдаги болалар меҳнатига қарши бўлган Европа ва АҚШ нинг етакчи компаниялари ўзбек пахтасини бойкот қилганига қарамасдан содир бўлмоқда.
Ўзбекистонда мустақил журналист Солижон Абдураҳмоновнинг узоқ йилга озодликдан маҳрум этилиши Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга қарши жорий этилган санкцияларни юмшатиш қарорини синовга тутади.
Британияда нашр этиладиган “The Guardian” газетаси Хитойнинг мисли кўрилмаган кўламда интернет пропагандасини бошлаб юборгани ҳақида ёзди. Бунинг учун - деб ёзади The Guardian – Хитой 300 минг кишилик қўштирноқ ичидаги “шарҳловчилар” армиясини боқади. Уларни “Хитойнинг 50 центлик армияси” деб аташади, чунки уларга интернетда нашр этган бир дона кичкина шарҳи учун 50 центдан тўлашар экан. Бундай армияни ушлашдан мақсад интернет оламида Хитойнинг ижобий имиджини яратишдир. Интернетдаги ташвиқотнинг бундай тури ғарбда “Астротурфинг” деб аталади. Матбуот қаттиқ назорат қилинадиган постсовет давлатлари ва хусусан Ўзбекистонга келсак, бу иш билан интернетда ёлланган шарҳловчилар эмас, балки махфий хизматларнинг шуғулланиши маълум.
Октябр ойи ўрталарида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Брюсселда учрашиб, 2005 йилда Андижон юзлаб намойишчининг ўлдирилишига жавобан Ўзбекистон ҳукуматига қарши жорий этилган санкцияларнинг кейинги тақдири борасида қарор берадилар. Европа Иттифоқи доирасидаги манбаълар Ўзбекистонга нисбатан киритилган Европа Иттифоқининг қурол-яроғ эмбаргоси сақланиб қолиб, ўзбек расмийларига нисбатан киритилган виза тақиқи бекор бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Санкцияларнинг бекор бўлиш эҳтимоллари Европа Иттифоқи доирасида Германия ва Франциянинг истаги билан боғлиқ. Германиянинг сайи-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қарши санкциялар Андижон воқеасига эмас, мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ умумий вазиятга боғлиқ масалага айланган. Бироқ ўтган муддат давомида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари соҳасида санкцияларни бекор қилишга арзигулик иш қилди-ми? Бу ва бошқа саволларга “Ҳьюман райтс уотч” ташкилотининг Москва офиси директори ва Ўзбекистон бўйича масъули Элисон Гилл жавоб берди.
Ўзбекистон Бош прокуратураси жаҳон бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи нуфузли “Transparency International” ташкилотининг xулосаларига қўшилмаслиги ҳақида билдирди. 23 сентябр куни эълон қилган навбатдаги ҳисоботида “Transparency International” Ўзбекистонни коррупция даражаси энг юқори қолаётган 15 давлат қаторига киритганди.
http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/4071F269-1155-41E7-B8F4-0D5F2CDE9EA6_w203.jpg --> http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/4071F269-1155-41E7-B8F4-0D5F2CDE9EA6_mw800_mh600.jpg Ўзбекистон ўз кўрсаткичларини бир қадар яхшилаган бўлса ҳам, дунёдаги энг коррупциялашган давлатлардан бири бўлиб қолмоқда. Жаҳон бўйлаб коррупцияга қарши курашувчи “Transparency International” ташкилотининг дунё давлатларида коррупция даражасига оид янги ҳисоботида шу ҳақда таъкидланади.
Ўзбекистон ҳукумати Европа Иттифоқининг матбуотни эркинлаштиришга доир халқаро семинарни октябр бошида Тошкентда ўтказиш ташаббусини қўллаб қувватлади. Бу ҳақда 16 сентябр куни Европа Иттифоқи расмийлари билан сўзлашувлардан сўнг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов маълум қилди. Аслида мазкур семинарни ўтказишга 4 ой аввал келишиб олинган эди. Бироқ ўтган муддат давомида расмий Тошкент анжуманни кечиктириб келди.
Душанба куни Ўзбекистонда бензин нархларининг ошиб кетгани ҳақидаги хабарни тарқатган www.uzmetronom.com сайти Ўзбекистонда эндликда 20 литр бензин сотиб олиш учун деярли бир минимал иш ҳақини сарфлаш кераклиги қайд этди. “Қолган пулган эса икки метр арқон ва бир дона совун сотиб олиш ҳамда яқин қариндошларга уч сўздан иборат телеграммани юбориш мумкин”- дейилади мақолада. Яна бир мақолада Ўзбекистонда арзонроқ бўлган “бўлка нон” деярли сотувга чиқарилмаётгани ҳақида айтилади. “...нархи давлат томонидан ўрнатилган нон ҳозирда боғчалар, мактаблар ва касалхоналарга етказиб берилмоқда. http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/6ABAB88B-320F-40EC-9DE1-D22E97EBD867_w203.jpg --> http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/6ABAB88B-320F-40EC-9DE1-D22E97EBD867_mw800_mh600.jpg Кам маош олиб ишлаётган фуқаролар ва нафақахўрлар бундай нонни фақатгина тасодифан сотиб олиши мумкин”- дейилади мақолада.
http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/FB7BE75C-4CDA-41D9-A4C8-F8E6DF2A9993_w203.jpg --> http://d163tfxdgfhyhr.cloudfront.net/FB7BE75C-4CDA-41D9-A4C8-F8E6DF2A9993_mw800_mh600.jpg Президент Каримов 2005 йилда Андижондаги хунрезликларга масъул кўрилган вазирни лавозимидан бўшатди. 17 сентябр куни Каримовнинг фармони билан Ўзбекистон мудофаа вазири Руслан Мирзаев бошқа ишга ўтганлиги сабабли, ўз лавозимидан олиб ташланди. Унинг ўрнига, шу пайтгача вазир ўринбосари ва Жануби-ғарбий ҳарбий округ қўмондони бўлиб келган Қобилжон Бердиев мудофаа вазири лавозимига тайинланди.
16 сентярб куни Брюсселда Европа Иттифоқининг умумий ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати бўйича энг юқори мартабали вакили Хавьер Солана Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов билан сўзлашувлар ўтказди. Владимир Норов Европа Иттифоқини Ўзбекистонга нисбатан қўшстандартли сиёсат юргизаётганликда айблади ва Ўзбекистон ҳамкорлигисиз Европа Иттифоқининг Марказий Осиёга оид стратегияси таназзулга юз тутиши борасида огоҳлантирди.
Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномасининг Марказий Осиёда йирик ҳарбий тузилмани ташкил этиш режасини айнан шундай талқин этиш мумкин. КХШТ бош котиби Николая Бордюжа: “Ташкил этилажак ҳарбий тузилма давлатларимиз суверенитетига таҳдид солаётган барча хавфларни бартараф этиши керак” – дер экан, Афғонистондаги жангариларни ҳам, НАТО ҳарбий базаларни ҳам назарда тутди.
Ўзбекистонда тадбиркорлик билан шуғулланиш оғирлигича қолмоқда, лекин ўтган йилгига қараганда, тадбиркорлар учун шароит бир қадар яхшиланган. Жаҳон банки эълон қилган “Тадбиркорлик–2009” ҳисоботидан шундай хулоса ясаш мумкин.
11-12 сентябрь кунлари Ўзбекистон президенти Ислом Каримов илк бор расмий ташриф билан Озарбойжонга боради. 17 йил аввал икки давлат мустақилликка эришганидан буён ўзаро иқтисодий ва сиёсий алоқаларни кўнгилдагидек ривожлантирмади.
Ўзбекистон бош прокурори мамлакатда содир этилаётган айрим жиноятлар рўйхатга олинмай, терговсиз қолаётганидан гўё хавотирда. Бу ҳақда прокурор очиқчасига ҳеч кимга айтмаган бўлса ҳам айнан шундай мазмундаги қонунга ўзгартириш киритиш лойиҳасини у Сенат муҳокамасига тақдим этди.
Давомини ўқинг